Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда эҳтиёжманд оилаларга бепул ун тарқатилади
Бир марталик моддий ёрдам олувчилар тоифасига киритилмаган, эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ҳар бир аъзосига 20 кг ун бепул берилади.
«Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорига кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгилаб қўйилган эди.
Хоразм вилояти ҳокими қарори билан Марказий банк вилоят бош бошқармаси, тижорат банклари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда моддий ёрдам пулларини 2 ҳафта муддатда тўлиқ тўланишини таъминлаш ҳақида топшириқ берилди.
Уйида вақтинча бўлмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулини ўз вақтида ололмаган фуқаролар уни 2022 йил 1 сентябрга қадар олиш ҳуқуқига эга экани белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, бир марталик моддий ёрдам пулини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатиладиган бўлди.
Шунингдек, ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатиш ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб борилиши белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан вилоятнинг маҳаллий бюджетлари орқали шаҳарлар ва туманлар «Саховат ва кўмак» жамғармаларига жами 3 миллиард сўм ажратиладиган бўлди.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025