Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ болалар учун байрам тадбири ташкил этди
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Давлат хавфсизлик хизматининг “Матонат” спорт мажмуасида маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбири ташкил этилди.
Чегара қўшинлари оркестри томонидан ижро этилган мусиқа садолари остида ўтказилган тадбирнинг очилиш маросимидан сўнг, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли ва Бўка туманидаги 15-сонли меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда ДХХ ходимларининг фарзандларидан иборат 300 нафардан ортиқ болалар ўртасида спортнинг мини-футбол, бадминтон, сузиш ва қувноқ эстафета турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Беллашувларнинг республика спорт федерациялари ҳакамлари назорати остида ўтказилиши, баҳсларда энг кучлилар ғолиб чиқишини таъминлади. Ижодкор болалар ўртасида расм чизиш бўйича ҳам танлов ташкил этилди.
Мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларга медаль ҳамда эсдалик совғалари таниқли спортчилар томонидан топширилди.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
19:09 / 14.05.2025