Жамият | 19:00 / 08.06.2022
16836
3 дақиқада ўқилади

Coca-Cola Жаҳон кубоги тақдимотини ҳақиқий шоуга айлантирди 

6 июнь куни Тошкентда Coca-Cola томонидан Жаҳон кубоги турининг навбатдаги босқичи ўтказилди. 

Фото: Coca-Cola компанияси
Фото: Coca-Cola компанияси

5 июнь куни Тошкентга олиб келинган кубокнинг тақдимотига қизиқиш юртимиз футбол мухлислари орасида катта эди. Бундан ташқари, мухлисларда нафақат футбол оламининг энг нуфузли соврини, балки ушбу совринни қўлга киритган футбол афсоналари билан кўришиш имконияти ҳам тақдим этилди. Бу галги тур доирасида Жаҳон кубогига 1998 йилда Франция билан мамлакат тарихида дастлабки чемпионликни тантана қилган Кристиан Карамбьё ва 2010 йилда Испанияга ўз тарихидаги биринчи мундиал чемпионлигини қўлга киритишда ёрдам берган Карлес Пуйоль ҳамроҳлик қилишди. 

Даставвал, футбол афсоналари «Бунёдкор» стадионида бўлиб, ёш футболчиларга ўзига хос мастер-класс ўтаб беришди.

Фото: Coca-Cola компанияси
Фото: Coca-Cola компанияси
Фото: Coca-Cola компанияси
Фото: Coca-Cola компанияси
Фото: Coca-Cola компанияси

Сўнгра тадбирнинг ҳамма орзиқиб кутган қисми бошланди. «Tashkent City»да жойлашган «Congress Hall»да футбол афсоналари Жаҳон кубогининг тақдимотини амалга оширишди. Сўнгра Пуйоль ва Карамбьё Жаҳон кубоги ва уни қўлга киритиш эмоциялари ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. 

Фото: Coca-Cola компанияси
Фото: Coca-Cola компанияси
Фото: Coca-Cola компанияси

«Тошкентга яна бир бор ташриф буюрганимдан жуда хурсандман. Coca-Cola томонидан ташкиллаштирилаётган ФИФА Жаҳон Кубоги Trophy Tour'нинг бир қисми бўлиш мен учун жуда шарафдир. Бугун мен U12 ва U13 ёш футболчилари билан учрашдим, бу мен учун илҳомлантирувчи ва ёш юлдузлар учун ажойиб машғулот бўлди», — дейди Камбербеу. 

Унинг ҳамроҳи Карлес Пуйоль эса шундай қўшимча қилди: «Ўзбекистонда футбол бўйича Жаҳон кубоги саёҳатини давом эттирар эканмиз, бугунги тадбирда барчангиз билан биргалигимдан жуда хурсандман. Бу бутун дунё бўйлаб ва Ўзбекистондаги мухлислар учун ҳақиқий сеҳрли илҳомдир. Мен бу ерда ажойиб ёш футбол жамоасини кўрдим ва бу уларга қойил қолдим», — дейди испаниялик футбол афсонаси. 

Фото: Coca-Cola компанияси
Фото: Coca-Cola компанияси

Эслатиб ўтамиз, Coca-Cola томонидан Жаҳон кубогининг Ўзбекистондаги тақдимоти иккинчи бор амалга ошмоқда. Биринчи марта мундиал бош соврини пойтахтимизга 2018 йилда келганди.

Мавзуга оид