Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 июн куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин
Гидрометеорология хизмати маркази жума куни қандай об-ҳаво кутилаётгани тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 24-29 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025