Жаҳон | 13:45 / 09.06.2022
27050
6 дақиқада ўқилади
Донбассда окоп қазиётган аскарлар, Харковда яна ёнғинлар. Уруш суратлари
Урушнинг 105-кунида ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХРда ҳукумат истеъфога чиқарилди, янги ҳукумат таркибига россиялик амалдорлар киритилди. Европарламент Украинага ЕИга номзод мақомини бериш тавсия қилинган резолюция чиқарди. Украина қуролли кучлари Херсон областида муваффақиятли қарши ҳужумни давом эттирмоқда — маҳаллий нашрлар хабарига кўра Херсоном яқинидаги Благодатное посёлкаси қайтариб олинган.
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Украина Бош штабига кўра, Россия қўшини Богородичное районида «штурм ҳаракатлари амалга оширмоқда» - бу Шимолий Дон дарёсининг жанубий соҳилида, Россиянинг Славянск ва Краматорск томон юриши йўналишида жойлашган;
- Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай журналистларга берган интервьюсида украин ҳарбийлари «Северодонецкнинг фақат атрофдаги ҳудудларини назорат қилаётгани»ни айтди. Унинг сўзларига кўра, россияликлар авиазарбалар ва артиллерия зарбалари орқали Северодонецкни ер билан битта қилишган, украин ҳарбийлари бомбардимонлар остида кўп қаватли уйларда қолишдан маъно йўқ деб ҳисоблаб, шаҳарнинг асосий қисмини тарк этган.
- Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикасида бош вазир Александр Ананченко раҳбарлигидаги ҳукумат истеъфога чиқарилиб, Днепропетровскда туғилган, аммо Россияда савдо вазирлигида департамент директори лавозимида ишлаб келган Виталий Хоценко ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчиси бўлди.
- Украина ва Россия ўртасида навбатдаги аскарлар жасадларини алмашув жараёни бўлиб ўтди. Запорожье областидаги фронт чизиғида алмашув «50 га 50» формуласида амалга оширилган. Украина томони хабар қилишича, қайтарилган 50 жасаддан 37 таси Мариупол ва «Азовстал» мудофаачилариникидир.
- Украин тармоқ ритейлерлари урушнинг дастлабки икки ойидаги зарарини 50 млрд гривна (ёки 1,7 млрд доллар)га баҳолади;
- Херсон областининг Россияга қўшилиши масаласидаги референдум шу йил ўтказилиши маълум қилинди;
- Уруш бошидан буён Украина давлат тергов бюроси мамлакат фуқароларининг Россия билан ҳамкорлик қилиши борасида 480 та иш очган.
Қуйида 8 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Николаев
Киев
Харков
Донбасс шимоли
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024