Жамият | 17:32 / 12.06.2022
14794
1 дақиқада ўқилади

Бухоро шаҳрида бир кун давомида ичимлик суви таъминоти узилиб қолди

Айни вақтда шаҳарда сув таъминоти тикланган.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

11 июн куни Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчасидан ўтувчи марказий ичимлик суви қувурида носозлик юзага келгани туфайли шаҳар аҳолисининг ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган эди.

Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойга бориб, жараён билан шахсан танишган

12 июн кунининг иккинчи ярмига келиб муаммолар бартараф этилган.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, «Бухоро сув таъминоти» МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган авария-тиклаш ишлари натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган шиша толали ҳобус диаметри 700 мм бўлган пўлат қувурга алмаштирилган.

Бугун таъмирлаш ишлари якунланиб, айни пайтда Бухоро шаҳрининг барча ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тўлиқ қайта тикланган.

Мавзуга оид