Жаҳон | 14:20 / 13.06.2022
24392
5 дақиқада ўқилади
Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар. Уруш суратлари
Урушнинг 109-куни ўтди. Россия ҳукумати Мариупол юк ташиш порти миналардан тозаланганини маълум қилди — ва Украинага шу ер орқали буғдой экспорт қилишни таклиф этди. Донбасс учун жанг давом этмоқда. Босиб олинган ҳудудларда Россия Куни нишонланди.
Украинадаги уруш. 12 июндаги асосий воқеалар
- Россиялик ҳарбийлар ишғол қилган Бердянск ва Мелитопол шаҳарларида портлашлар содир бўлди. Россия томонидан тайинланган «янги ҳукумат»лар бу ҳодисаларни теракт деб баҳолаган;
- Дунёнинг турли шаҳарларида Россия Куни билан бир вақтда урушга қарши акциялар ўтказилди. Россиядаги акцияларда камида 47 киши қўлга олинган;
- Туркия президенти Эрдўған яқин вақт ичида Путин ва Зеленский ўртасида «буғдой коридори» масаласида музокара ўтказилиши кутилаётгани ҳақида хабар берди;
- Британия разведкаси Россия Северодонецкда босқичма-босқич илгарилаётганини хабар қилган. Луганск ҳарбий маъмурияти раҳбари шаҳарга олиб борувчи уч кўприкдан иккитаси бутунлай вайрон қилинганини, шаҳарнинг 70 фоизи россиялик ҳарбийлар назоратида эканини айтган;
- Россия Тернопол областига ракета зарбалари йўллади. Россия мудофаа вазирлиги ҳужумдан мақсад қуроллар омбори эканини айтган. Маҳаллий расмийлар ракета зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 22 киши жабрланганини маълум қилган.
Қуйида 12 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Мариупол
Мелитопол
Николаев области
Донбасс шимоли
Киев области
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024