Ўзбекистон | 17:30 / 14.06.2022
16893
2 дақиқада ўқилади

Алданиб қолманг! Фирибгарлар интернетда ютуқли ўйинлар ҳақида фейк тарқатмоқда

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан зарурияти бўлмаганда, ўзи билмаган ва ишонмаган ҳар хил сўровнома, савол-жавоб, акциялар, электрон ҳаволалар, электрон ва онлайн ўйинлар ва бошқа фейк эълонларга кирмасликни сўраб қоламиз.

Фото: Uzbekistan Airways

Ижтимоий тармоқларда Uzbekistan Airways ва "Ўзбекнефтгаз" компаниялари томонидан ютуқли ўйинлар ўтказилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

“Бугун интернет тармоғида Uzbekistan Airways Safe Takeoff компаниясининг 30 йиллигини нишонлаш мақсадида ўтказилаётган танлов ҳақида ёлғон маълумотлар кенг тарқалди. Ушбу танлов доирасида 3 000 000 сўм пул маблағи ва совғалар ўйналиши эълон қилинган. Uzbekistan Airways йўловчилардан пластик карта маълумотларини нотаниш сайтларга ва ҳаволаларга киритмасликни ва бундай фирибгарлардан эҳтиёт бўлишни сўраб қолади”, дейилади компания хабарида.

Шунингдек, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда тарқалган сўровномани тўлдириш орқали 5000 доллар ютиб олишни таклиф қилувчи ҳаволалар ҳам фирибгарларнинг навбатдаги тузоғи ҳисобланади

Интернет ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан зарурият бўлмаганда, ўзи билмаган ва ишонмаган ҳар хил сўровнома, савол-жавоб, акциялар, электрон ҳаволалар, электрон ва онлайн ўйинлар ва бошқа фейк эълонларга кирмасликни ҳамда ўзининг шахсий маълумотларини ошкор этиб алданиб қолмасликни сўраб қоламиз. 

Мавзуга оид