Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ одам савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан одам савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ хабарида айтилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган аёл ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Алдов йўли билан қизларни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Туркия давлатига юбормоқчи бўлган бу аёл Янгийўл туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган ва Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган икки нафар қизни Тошкент-Истанбул авиайўналиши бўйича жўнатмоқчи бўлганида Тошкент халқаро аэропортида ушланди.
Бошқа ҳолатда эса ўз фарзандини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.
Хусусан, 1996 йил Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган, ҳозирда Гулистон шаҳрида яшовчи аёл ўзининг 2021 йил 3 июнь куни туғилган қиз фарзандини Боёвут туманида истиқомат қилувчи аёлга 15 минг АҚШ долларига сотишни режа қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аёл сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
07:40 / 21.05.2025