Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гейтс NFT ва криптовалюталарни «аҳмоқларга мўлжалланган» ёлғон деб атади
Билл Гейтснинг сўзларига кўра, криптовалюталар ва токенлар на узун, на қисқа активлар тоифасига киради.
Америкалик миллиардер, Microsoft компанияси ҳаммуассиси Билл Гейтс рақамли активлар — криптовалюталар ва ўзаро алмаштирилмайдиган токенларни (NFT) нархи ортиқча баҳоланган ёлғон деб атади.
Гейтснинг фикрича, NFT ва криптовалюталарнинг оммавийлиги «юз фоиз катта аҳмоқ назариясига» асосланган.
Ушбу назарияга кўра, нархи ортиқча баҳоланган активларнинг қиймати ўсишда давом этади, чунки уларни келгусида қимматроққа сотиш имконияти мавжуд – бу активларни қимматроққа сотишни мўлжаллаган бошқа харидор - «катта аҳмоқ» ҳар доим топилади.
Гейтснинг сўзларига кўра, криптовалюталар ва токенлар на узун, на қисқа активлар тоифасига киради.
Билл Гейтс ўтган йили ҳам криптовалюталарни танқид қилган, биткойнлар инвесторлар учун хатарли, криптовалюта майнинги атроф-муҳит учун зарарли эканини айтганди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
20:26 / 15.05.2025
Криптофирибгарлар Telegram орқали 27 млрд доллар пул ювгани маълум бўлди
22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади
20:18 / 08.05.2025