Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия нефт учун тўловларни рублга ўтказмаслигини маълум қилди
Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг сўзларига кўра, нефт бозорида бундай механизмни жорий этиш қийин.
Фото: Ведомости
Россия ҳукумати нефт учун тўловларни ҳам газ учун бўлгани каби рублга ўтказишни режалаштирмаган. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак маълум қилди.
"Бизда газ соҳасида экспортёр битта, нефт соҳасида эса экспортёрлар кўп. Нефт бозори анча либераллашган, шу боис бундай механизмни жорий этиш анча қийин", - деди у.
Унинг фикрича, 2022 йил охирига бориб, бир баррел нефт нархи 150 доллардан ошиши мумкин.
“Йил охирига бориб бир баррел нефт 150 доллар, балки ундан ҳам қимматроқ бўлиши мумкин. Ҳаммаси Европадаги логистика қандай ташкиллаштирилишига боғлиқ”, — деди Новак.
16 июн ҳолатига Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 118 долларни ташкил этмоқда.
Март охирларида Россия президенти Владимир Путин “нодўст” мамлакатлар билан газ савдосини рублда амалга ошириш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Фармонга кўра, бу давлатлар Россиядан олинган газ учун рублда пул тўлаши керак.
Мавзуга оид
11:46 / 20.05.2025
ЕИ Россия нефти нархини 50 долларгача туширишни таклиф қилмоқда
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025