Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга келади
21−22 июнь кунлари Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақида Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб турган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.
Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга қилинадиган ушбу ташрифи арафасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Озарбойжон давлат туризм агентлиги ҳамкорлигида ушбу мамлакатнинг туризм салоҳияти, маданияти, тарихий ва маданий объектлари, урф-одатлари, анъаналари билан яқиндан таништириш мақсадида бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар учун инфотур уюштирилди.
Ушбу инфотур доирасида Диаспора билан ишлаш бўйича давлат қўмитасига бўлган ташрифда Қўмита раҳбари ўринбосари Фаик Гулиев журналистлар билан суҳбатда Озарбойжон раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида маълум қилди.
Унга кўра, Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат ўртасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 16 май куни Илҳом Алиев Ўзбекистон делегациясини қабул қилган ва бу қабулда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов президент Шавкат Мирзиёев унинг Ўзбекистонга ташрифини кутаётганини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
21:12 / 07.05.2025