Ўзбекистон | 08:55 / 19.06.2022
14106
1 дақиқада ўқилади

Саудия билан ўйин вақтида «Бунёдкор» стадиони атрофидаги йўллар ёпилади

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги футбол учрашуви муносабати билан «Бунёдкор» стадионига туташ кўчалар ёпилади.

19 июнь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида U-23 Осиё кубогининг финал босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларида соат 12:00 дан соат 24:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:

  • Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз», – дейилади ЙҲХХ хабарида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид