Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиянинг The Daily Telegraph газетаси сайти Россияда блокланди
Россия ҳудудида The Daily Telegraph сайтига энди фақат VPN орқали кириш мумкин. Ушбу нашр Россиянинг Украинадаги урушини фаол ёритаётганди.
Россияда Роскомнадзор талаби билан Британиянинг The Daily Telegraph кундалик газетаси сайти блоклаб қўйилди, деб хабар берди «Роскомсвобода» жамоатчилик лойиҳаси 21 июнь, сешанба куни. «Роскомсвобода» маълумотларини GlobalCheck хизмати тасдиқлади, унга кўра Россиядан The Daily Telegraph сайтига кириш имкони 0 фоизни ташкил этади.
Россия Федерацияси ҳудудида Британия нашрининг сайтига энди фақат VPN орқали кириш мумкин. Блокланишга Россиянинг Украина ҳудудидаги ҳарбий амалиётлари ҳақида 23 февралдаги мақола сабаб бўлган.
The Daily Telegraph Россиянинг Украинадаги урушини фаол ёритиб боряпти. Хусусан, 15 июнь куни нашр Украина томонида жанг қилган америкаликлар Александр Дрюке ва Энди Ҳюйн россиялик ҳарбийлар томонидан асирга олингани ҳақида хабар берганди. Бу америкаликлар, The Daily Telegraph нашри ёзишича, июнь ойи бошида Харков шимоли-шарқидаги жангда душманнинг ўзидан устун келган қўшинларига дуч келган гуруҳ бир қисми бўлган.
Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кейин Роскомнадзор Россияда мустақил ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг сайтларини блоклашни бошлади. Хусусан, регулятор Германиянинг Bild таблоиди, Финландиянинг Yle телерадиокомпанияси, «Озодлик радиоси»нинг арман хизмати, Deutsche Welle, Euronews ва Delfi сайтларини блоклаб қўйган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025