Ўзбекистон ун импорти ҳажмини оширди
5 ойда 158,4 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Pixabay
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга қиймати 49 млн АҚШ долларига тенг бўлган 158,4 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.
Қайд этилишича, буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,8 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Қозоғистон – 153,4 минг тонна;
- Россия – 4,9 минг тонна;
- АҚШ – 50 тонна;
- Италия – 27 тонна;
- Ҳиндистон – 2 тонна;
- Франция – 1,8 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистон бозорларида картошка ва пиёз нархи арзонлашгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди

11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди

13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди

11:21 / 23.05.2025