Иқтисодиёт | 16:32 / 21.06.2022
24852
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 900 сўмдан тушди

Доллар курси кетма-кет учинчи кун пасайди, рубл курси кўтарилишда давом этмоқда.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 32,13 сўмга пастлаб, 10 895,99 сўмни ташкил қилди. Евро 4,29 сўмга кўтарилиб, 11 514,88 сўм бўлди. Рубл 5,72 сўмга ошиб, 199,74 сўм бўлди.

20 июн куни доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 10 928,12 сўмни ташкил қилганди. 

Мавзуга оид