Ўзбекистон | 12:37 / 21.06.2022
9118
1 дақиқада ўқилади

Хитой элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Хитой элчиси билан учрашув бўлиб ўтди. 

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2022 йил 20 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Хитойнинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилиниб, олий ва юқори даражадаги мунтазам сиёсий мулоқотларни янада давом эттириш масалаларига эътибор қаратилди.

Бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасидаги форумларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, дейилади расмий  хабарда. 

Мавзуга оид