Ўзбекистон | 07:42 / 22.06.2022
12987
1 дақиқада ўқилади

ФВВ Чорвоқ сув омборидаги чиқиндилар билан боғлиқ видеога муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омборининг кичик қисмида чиқинди йиғилгани акс этган видеотасвир тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, вазият синчковлик билан ўрганилганда, бу асосан дарахтлар, новдалар ва ўсимликларнинг бошқа қисмлари бўлганлиги аниқланди. 

“Бу масса табиий равишда Чорвоқ сув омборига оқиб тушадиган Писком дарёси орқали тушган. Гап шундаки, кечаги кучли ёмғир пайтида юқорида айтиб ўтилган дарёга сел тушди ва бу табиий чиқиндини олиб келди”, дейилади хабарда. 

Экологларнинг фикрига кўра, бу кенг тарқалган табиий ҳодиса ҳисобланади. Тегишли хизматлар дарҳол келиб, сув омборини чиқиндидан тозалагани айтилади.

Мавзуга оид