Самарқандда ёш она туғуруқдан бир неча кун ўтиб вафот этди
Аёл шифокорлар айби билан вафот этгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманидаги туғуруқхонада шифокорлар айби билан ҳомиладор аёл вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси маълумот берди.
Аниқланишича, 2022 йил 28 май куни Каттақўрғон шаҳар, А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро М.Я. ҳомиладорлиги сабабли Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига мурожаат қилган. Шу куни туғуруқ бўлимига “Ҳомиладорлик I, 38-39 ҳафта, 1-туғруқ (33 ёш), туғуруқнинг I даври, гестацион анемия енгил даражаси” ташхиси билан ётқизилиб, кузатувга олинган.
Шундан сўнг “Ҳомила чаноқ бош диспропорцияси. Ҳомиланинг ноаниқ ҳолати” ташхиси қўйилиб, ҳаётий кўрсатма сабабли 29 май куни кеч соат 2:00 да ҳомиладор аёлнинг яқин қариндошлари розилиги билан кесарча – кесиш операцияси ўтказилган. Ўғил ҳомила оператив йўл билан туғдирилган. Она ва боланинг аҳволи яхши бўлиб, операциядан сўнг туғуруқ бўлимида кузатувда бўлган.
6 июнь куни соат 15:10 да бемор М.Я. Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида “Илк чилла даври. Кесар-кесиш операциясидан кейинги ҳолат. Ўткир ўпка-юрак етишмовчилиги. Полиорган етишмовчилиги” ташхиси билан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 6 июнь куни Каттақўрғон шаҳар прокуратураси терговчиси ва тезкор тергов гуруҳи аъзолари ҳодиса жойига чиқиб, ҳодиса жойини кўздан кечиришган ва М.Я.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига хизмат текшируви тайинланиб, ишга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024