Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди
Республикадаги 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди ва уларда саноат инфратузилмасини ривожлантиришга 400 млрд сўм маблағ ажратилди.
АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинишича, геологик-қидирув ишларини олиб бориш учун 100 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
2026 йилга бориб тармоқ бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 42,3 трлн сўмга етказиш ва бунда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларнинг улушини 53 фоизгача етказиш белгиланган.
Натижада, асосий турдаги қурилиш материалларига бўлган талаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ қопланади. Жумладан, газобетон, иссиқлик сақловчи изоляция материаллари, қурилиш ойнаси, цемент каби маҳсулотлар бўйича ички талаб қопланиб, маҳсулотлар бир қисми хорижга экспортга йўналтирилади.
Мавзуга оид
12:26 / 22.02.2025
Петербургдаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди
12:01 / 18.02.2025
Олмаотадаги туман туфайли иккита рейс Тошкентга йўналтирилди
11:00 / 06.01.2025
Туман Ўзбекистондаги учта аэропорт фаолиятини чеклаб қўйди
09:47 / 28.10.2024