Чимбойда “айти” танлови ғолибига токузайтиргич совға қилинди
Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида ўтказилган “IT билимдони” танлови совриндорлари сертификатлар ҳамда электр тармоғининг фильтр-узайтиргичи (“пилот”), клавиатура ва ноутбук сумкаси билан тақдирланди. Бу ҳолат интернетда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълум бўлишича, “IT билимдони” танлови Чимбой туманидаги ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган. Туман ҳокимлигининг расмий Telegram-каналида 20 июн куни берилган (айни пайтда ўчирилган) хабарга кўра, танловнинг туман босқичида 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган 60 дан ортиқ ёшлар қатнашган.
Мақсим Жумабоев, Мийрибек Айтмуродов, Дамир Аскарбоев ва Азамат Қалмуродов ғолиб ва совриндорлар қаторида тақдирланган.
Танловни Ёшлар ишлари агентлиги ва IT-Park ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида Самарқанднинг Нуробод туманида “1 миллион дастурчи” IT-танлови ғолиби бўлган мактаб ўқувчисига ишлатилган ноутбук берилиши резонансга сабаб бўлган, бунинг ортидан туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилиб, туман ХТБ мутахассиси ва вилоят ХТБ бўлим бошлиғи лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
15:32
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади
15:18 / 13.11.2024
Ўзбекистон инглиз тили саводхонлиги рейтингида 98-ўринга тушди
10:50 / 02.10.2024
ABBYY IT-компанияси россияликларни уч мамлакатдаги офисида ишдан бўшатди
21:25 / 13.08.2024