Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сенати қурол қонунларини бироз қатъийлаштиришга қарор қилди
Қонун лойиҳаси 21 ёшга тўлмаган қурол сотиб олувчиларни текширишни кучайтиришни назарда тутади. Бу қурол ҳақидаги қонунларнинг қарийб 30 йил ичида биринчи марта қатъийлаштирилишидир.
АҚШ Сенати ўтган ой мактабларда содир бўлган икки қонли воқеадан сўнг, қурол-яроғга оид қонунларни бироз қатъийлаштиришни ёқлаб овоз берди. 23 июнь, пайшанба куни кечқурун тегишли қонун лойиҳасини 65 нафар сенатор қўллаб-қувватлади, 33 нафари қарши чиқди. Ушбу ҳужжат Конгресс Вакиллар палатаси томонидан тасдиқланса ва АҚШ президенти Жо Байден томонидан имзоланса кучга киради.
АҚШда сўнгги 30 йил ичида биринчи марта қурол тўғрисидаги қонунлар кучайтирилмоқда. Қонун лойиҳаси 21 ёшга тўлмаган қурол сотиб олувчиларни текширишни кучайтиришни назарда тутади. Айрим штатлар потенциал хавфли фуқаролардан қуроллар вақтинча тортиб олингани учун молиявий мукофотлар олиши керак бўлади. Шунингдек, мактабларда хавфсизликни яхшилаш ва жабрланганларга психологик ёрдам кўрсатиш учун миллиардлаб доллар ажратиш кўзда тутилган.
Демократлар қонунчиликни янада жиддийроқ кучайтириш тарафдори бўлишди, аммо Сенатда блокловчи озчиликка эга республикачиларнинг қаршиликларига дуч келишди. Шунга қарамай, экспертлар демократлар ва республикачилар Қўшма Штатлардаги жамиятнинг ҳозирги чуқур қутбланиши фонида қурол-яроғ тўғрисидаги қонун лойиҳаси матни бўйича умумий келишувга эришганини муваффақият деб ҳисобламоқда.
Май ойида АҚШда содир бўлган икки қонли воқеа қуролга оид қонунларни кучайтириш борасидаги мунозараларнинг янги босқичига сабаб бўлди. Нью-Йорк штатида 18 ёшли йигит супермаркет ва унинг атрофида 10 кишини отиб ўлдирди, Техасда эса яна бир 18 ёшли йигит бошланғич мактабда 19 нафар бола ва икки ўқитувчини отиб ташлади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025