ДХХ 1 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари 1 млн АҚШ долларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди. Бу ҳақда ДХХ эълон қилган хабарда айтилган.

Фото: ДХХ
Қайд этилишича, жорий йил 22 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманидан ўтувчи ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳудудида хизмат ўтаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари катта миқдордаги хорижий валютани мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди.
Хусусан, Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро А.Д. иккита полиэтилен қопда бўлган 1 млн АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
ДХХ эълон қилган хабарда айтилишича, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди

07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди

11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

19:09 / 14.05.2025