Жаҳон | 19:05 / 27.06.2022
10949
1 дақиқада ўқилади

Украиналик миллиардер Россияни Европа судига берди 

"Азовстал" ва бошқа кўплаб саноат корхоналари эгаси бўлган Ахметов ўзининг мулкка эгалик ҳуқуқлари қўпол равишда бузилгани учун Россиядан компенсация талаб қилмоқда. 

Фото: Picture Alliance/DPA

Украиналик миллиардер Ринат Ахметов Россияга қарши даъво аризаси билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилди. Бу ҳақда унинг System Capital Management (SCM) компаниялар гуруҳи матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, "Азовстал" ва бошқа кўплаб саноат корхоналари эгаси бўлган Ахметов ўзининг мулкка эгалик ҳуқуқлари қўпол равишда бузилгани учун Россиядан компенсация талаб қилмоқда. 

Бундан ташқари, у “SCM корхоналари томонидан тайёрланган ғалла ва пўлат маҳсулотлари Россия томонидан олиниши ва йўқ қилинишига йўл қўймаслик учун” шошилинч чоралар кўрилишини сўраган. 

SCM компаниялари гуруҳи 2000 йилда ташкил этилган. Унга ДТЭК, "Метинвест", "Медиа Группа Украина" ва бошқа йирик корхоналар киради.

Мавзуга оид