Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россиянинг бир неча юз миллиард долларлик активларини музлатди
Маълум қилинишича, Россия активларини қидириб топиш бўйича халқаро гуруҳ юзлаб миллиард долларлик активларни музлатиш борасидаги ишини давом эттирмоқда.
Фото: Reuters
Ўтган 100 кун ичида АҚШ Россиянинг 330 миллиард долларлик активларини музлатди ёки блоклади. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, санкцияларга тушган россияликларнинг 30 миллиард доллардан ортиқ миқдордаги активлари музлатилган ёки блокланган. Шунингдек, Россия марказий банкининг 300 миллиард долларга яқин активлари блокланган.
Россия активларини қидириб топиш бўйича халқаро гуруҳ юзлаб миллиард долларлик активларни музлатиш борасидаги ишини ҳали якунлагани йўқ, дейилади вазирлик хабарида.
«Россия элитаси, ишончли шахслари ва олигархлари» (REPO) деб номланувчи ишчи гуруҳга Австралия, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва Еврокомиссия вакиллари киради.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025
Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади
21:38 / 27.05.2025