Аттракционлардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари эълон қилинди
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг “Аттракционлардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда республикадаги мавжуд 143 та маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек бошқа кўнгилочар масканларда жами 1 879 та аттракцион фаолият кўрсатмоқда.
2019-2021 йиллар мобайнида аттракционлар билан боғлиқ жами 7 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва бу уч нафар инсоннинг бевақт ўлимига сабаб бўлган.
Қарор лойиҳаси билан “Аттракционлардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари”ни тасдиқлаш кўзда тутилган.
Аттракционлардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари барча турдаги аттракционлар, ёрдамчи қурилмалар учун техник талабларни қўллаш ва амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни ҳамда ушбу талаблар билан боғлиқ монтаж қилиш, созлаш, сақлаш, фойдаланиш, ташиш ва утилизация жараёнларини тартибга солади.
Қоида қуйидаги аттракционларга нисбатан татбиқ этилади:
- механизациялашган илгариланма ҳаракатли (шу жумладан сувдан фойдаланиладиган);
- механизациялашган айланма ҳаракатли;
- механизациялашган мураккаб ҳаракатли;
- автодромлар, йўллар ва картинглар;
- дам бериб шиширилган (батутлар);
- йўловчиларга I, II ва III-даражали биомеханик таъсир кўрсатувчи аттракционлар;
- биомеханик хавфлилиги IV-даражали ва кучланиши 36 V дан юқори бўлган электр узатмали механизациялашган.
“Аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари” қуйидагиларни белгилайди:
- аттракцион паспорти ва аттракционларни идентификациялаш;
- аттракционларни монтаж қилиш, фойдаланишга қабул қилиш ва ишлаш муддатини узайтириш учун техник диагностика шартлари;
- аттракционларга техник хизмат кўрсатиш;
- аттракционларни сақлаш ва утилизация қилиш;
- сув аттракционлари паспорти;
- сув аттракционлари қабул синовлари;
- сув аттракционларини сув паркида жойлаштириш ва фойдаланишга қабул қилиш;
- сув аттракционларидан фойдаланишга рухсат бериш;
- сув аттракционларига техник хизмат кўрсатиш, баҳолаш, таъмирлаш ва модификация қилишга нисбатан талаблар;
- сув аттракциони техник ҳолатини баҳолаш, таъмирлаш ва модификациялаш;
- дам бериб шиширилган аттракционлар ва улар чидамлилигини текшириш синовлари.
Мавзуга оид
08:10 / 17.09.2024
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
17:04 / 31.07.2024
Наманганда носозлик сабаб аттракцион дарахтга урилди, 1 кишининг оёғи синди
12:10 / 08.06.2024
Жиззахда 17 ёшли йигит аттракциондан тушиб кетди
14:37 / 01.06.2024