Ўзбекистон | 15:50 / 29.06.2022
4467
1 дақиқада ўқилади

Наманганда сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди

Юк машинасидаги сомон электр симларига тегиб кетиши оқибатида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 28 июнь куни соат 11:13да Мингбулоқ тумани “Қўғаликўл” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган “Мерседес бенз 817” юк машинасида 320 дона прессланган сомонлар бўлган.

Сомонлар маҳаллий электр симларига тегиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида автомобил тўлиқ ҳолда ва 200 дона прессланган сомон ёниб зарарланган.

“Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлар тўғрисида маълумот берилмаган.

Аввалроқ, Тошкентда юк машинаси ёниб кетганлиги хабар қилинган эди

 

 

Мавзуга оид