Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ АҚШни Эрондан санкцияларни олиб ташлашга чақирди
Ўтган ҳафтада ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Эрон ва АҚШнинг ядровий келишув бўйича музокараларни бошлаши борасида келишувга эришгани хабар қилинганди.
БМТ АҚШни Эрондан санкцияларни олиб ташлашга чақиради, деди БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло.
"Биз яна бир бор Қўшма Штатларни ядровий келишувда кўзда тутилганидек, санкцияларни бекор қилишга ёки истиснолар киритишга чақирамиз", - деди ДиКарло.
2015 йилда Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция ва Эрон ядровий келишув имзолаганди. Келишувга кўра, Эрон ядровий дастурини чеклаш эвазига унга қарши киритилган санкциялар олиб ташланиши лозим эди. 2018 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Доналд Трамп ядровий келишувдан чиқиб кетди ва Эронга қарши санкцияларни тиклади.
Эрон бунга жавобан келишув доирасидаги мажбуриятларини босқичма-босқич камайтириб боришини билдирди.
Ўтган ҳафтада ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан учрашувида АҚШ билан ядровий келишув бўйича музокараларни яқин кунлар ичида тиклаш борасида келишувга эришганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025