Ўзбекистон | 07:57 / 01.07.2022
25674
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эълон қилинди
Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.
Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказган.
2022 йил 29 июн ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
- суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 45 000 – 76 000 сўм;
- қўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 88000 сўм;
- картошка (1 кг) ➖ 2000 – 7000 сўм;
- пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 5500 сўм;
- сабзи (1 кг) ➖ 1000 – 6000 сўм;
- тухум (10 дона) ➖ 7000 – 15 000 сўм;
- гуруч (1 кг) ➖ 5000 – 22 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 15 500 – 30 000 сўм;
- шакар (1 кг) ➖ 10 000 – 18 000 сўм.
Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.