Жаҳон | 23:00 / 05.07.2022
15092
1 дақиқада ўқилади

Британия молия ва соғлиқни сақлаш вазирлари истеъфо берди 

Британия хазинаси канцлери Риши Сунак ва соғлиқни сақлаш вазири Сожид Жовид истеъфога чиқди. 

Фото: Reuters

Жовид «соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот соҳаларидаги мисли кўрилмаган миқёсдаги муаммолар» сабабли лавозимини тарк этаётганини маълум қилди, деб хабар берди Reuters

Ўз навбатида, Сунак «жамоатчилик ҳукумат талаб қилинган тарзда сифатли ва жиддий ишлашини кутаётгани»ни билдирди. 

«Бу менинг сўнгги вазирлик фаолиятим бўлиши мумкинлигини тушунаман, аммо бу стандартлар учун курашиш керак ва айнан шу боис истеъфога чиқяпман», — деди у. 

Жовид вазирлик лавозимида бир йилга яқин фаолият кўрсатди – ундан аввалги соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок ўтган йили истеъфога чиққанди.

Мавзуга оид