Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 500 дона чинни идишни ўғирлаган шахс ушланди
Фарғона вилояти, Риштон тумани ИИБ томонидан фуқаронинг 500 дона чинни идишини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинган.
Шу туманнинг А.Навоий кўчасида истиқомат қилувчи Д.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, 18 июнь кунидан 19 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган, умумий қиймати 1 млн 250 минг сўм бўлган 500 дона чинни ликопни ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берган.
Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ғ.И. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
14:13 / 16.02.2025
Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани болалари кўз ўнгида ўлдирди
15:52 / 15.02.2025