Жаҳон | 20:11 / 06.07.2022
9474
1 дақиқада ўқилади

Германияда АҚШ бошчилигида НАТО машғулотлари ўтказилади

Машғулотларда АҚШ армиясидан 1800 нафарга яқин, Буюк Британия, Германия, Грузия, Италия, Полша, Туркия, Финландия, Франция, Эстония ва бошқа мамлакатлардан 1200 нафар ҳарбийлар иштирок этади. 

Фото: Reuters

АҚШнинг Европа ва Африкадаги қўмондонлиги Германияда НАТОга аъзо 19 мамлакат ва алянс ҳамкорларининг 3 мингга яқин ҳарбий хизматчилари иштирокида 24 июлгача давом этадиган Dynamic Front машғулотларини бошлайди

Машғулотларда иштирок этадиганларнинг 1800 нафарга яқинини АҚШ армияси, қолган 1200 нафарини Буюк Британия, Германия, Грузия, Италия, Полша, Туркия, Финландия, Франция, Эстония ва бошқа мамлакатлар ҳарбийлари ташкил этади. 

18-23 июл кунлари Бавариядаги Графенвёр полигонида ўқ отиш машғулотларини ўтказиш режалаштирилган. Машғулотларга НАТО мамлакатларининг 80га яқин артиллерия тизимлари жалб этилади. 

Европада Dynamic Front машғулотлари 2015 йилдан буён ўтказиб келинади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид