Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳар йили «Ислом оламида туризм ҳафталиги» ўтказилади
Бу ҳақда Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатлар туризм вазирлари томонидан имзоланган келишувда белгилаб қўйилди.
27–29 июнь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар туризм вазирлари иштирокида Ислом конференциясининг ХII сессияси ўтказилди.
Жумладан, унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Конференция давомида Ислом туризмини ривожлантириш бўйича Стратегик йўл харитаси, туризм инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, пандемиядан кейинги даврда соҳани тиклаш, Ислом маданияти ва меросини тарғиб қилиш, сайёҳлик кўргазмаларини ўтказиш ва шу каби мавзулар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари Азиз Абдуҳакимов Хива шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти ҳақида сўз юритди. Шу мавзуда тақдимот ўтказилди, видеофильмлар намойиш этилди.
Шунингдек, Хива шаҳри 2024 йилдаги Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинди. 2024 йилда Хива шаҳрида Туризм вазирларининг ХIII Ислом конференциясини ташкил қилиш ва ҳар йили Ўзбекистонда «Ислом оламида туризм ҳафталиги»ни ўтказишга келишиб олинди.
Бундан ташқари, ИҲТ давлатлари ўртасида туризмни ривожлантириш бўйича резолюция ҳам қабул қилинди.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025