Жамият | 14:00 / 07.07.2022
1970
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўқотар қурол сотаётган шахс ушланди

Фуқаро ИЖ-17 русумли ов милтиғини 6 миллион сўмга сотаётганида ушланган.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Пахтачи тумани ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, 2022 йил 6 июль куни тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда муқаддам Жиноят кодексининг 104-моддаси билан судланган, Пахтачи тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи, 1965 йилда туғилган А.С. 6 миллион сўм эвазига ўзининг ИЖ-17 русумли ов милтиғини ноқонуний равишда сотаётганда ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.С. га нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид