Жамият | 16:43 / 10.07.2022
20938
1 дақиқада ўқилади

«Бир йилда уч марта асал олинади». Асаларичиликдан миллионлар

Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани «Бешкарам» МФЙда 625 та хонадон бор. Шундан 181 таси асаларичилик билан шуғулланади. Икки оила эса лидер тадбиркорлар қаторига қўшилган.

Эрта баҳордан бошланган асаларичилик кеч кузга қадар давом этади. Битта қутидан бир мавсум давомида ўртача 25 килограмм асал олинади. Бундан ташқари, асалариларнинг ўзи Россияга экспорт қилинади.

«Асаларичиликни биринчи ўнта яшикдан бошлаган эдим. Уч йил давомида 50 та яшик қилдим.

Иш эрта баҳорда, март ойида бошланади. Кеч куз, ноябр ойигача иш жараёни давом этади.

Асал ёзнинг иккинчи ойидан то сентябргача уч марта олинади. Биз қадоқлайдиган фирмаларга асал етказиб берамиз. Эрта баҳорда ари кўпайтирилиб, Россияга сотилади. Ундан ортганини асал мавсумига тайёрлаймиз», – дейди Воҳиджон Холмирзаев.

Бир мавсумда асаларичиликдан ўртача 30-40 миллион сўм даромад олиш мумкин. Ушбу маҳалла аҳли асаларичилик билан рўзғор тебратиб келмоқда.

Абдували Қурбонов Kun.uz мухбири 

Тасвирчи ва монтаж устаси Азизбек Исмоилов.

Абдували Қурбонов
Муаллиф Абдували Қурбонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид