Самарқандда Зарафшон дарёси ўзанидаги 4 гектар бутазор ёниб кетди
Дарё ўзанида жойлашган бутазорга номаълум шахслар ўт қўйган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йил 8 июл куни тушдан сўнг Зарафшон дарёси Қорадарё ирмоғининг Самарқанд тумани "Захлик" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қирғоқ минтақасида ёввойи ҳолда ўсадиган юлғунзор номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилган.


Ҳолат туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан тезкор тартибда бартараф этилган. Аниқланишича, ёнғин оқибатида 4 гектар ер майдонидаги бута ва юлғунлар ёниб кетган.

Қайд этилишича, ҳозирда Самарқанд тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Зарафшон миллий боғида ёнғин содир бўлган ва дарахт ва буталар ёниб кетганди.
Мавзуга оид

10:02 / 10.04.2025
Тошкентда ёнғин чиққан уйда икки йигит пичоқлангани маълум бўлди

17:05 / 08.04.2025
Чорсудаги бешик бозорида дўконлардан бири ёниб кетди

17:01 / 08.04.2025
Самарқанд иқлим форумида қандай натижаларга эришилди?

14:48 / 08.04.2025