Самарқандда 18 ёшли қиз ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди
Қизнинг бу қарорга келишига оилавий муҳитнинг носоғломлиги сабаб бўлган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 11 июл куни соат 15:03 ларда Самарқанд шаҳар Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан қўриқланаётган Зарафшон дарёси устидаги тоифаланган кўприкда 18 ёшли қиз номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташламоқчи бўлган.
Ҳолатни Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари кўриб қолиб, зудлик билан қизни ушлаб қолишга эришишган ва нохуш ҳолатнинг олди олинган. Маълум бўлишича қизнинг бу қарорга келишига оилавий муҳитнинг носоғломлиги сабаб бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024