Спорт | 22:23 / 13.07.2022
14989
1 дақиқада ўқилади

Расман: Раҳим Стерлинг - «Челси» футболчиси

Раҳим Стерлинг «Челси» ўйинчисига айланди.

Фото: Getty Images

«Кўклар» 27 ёшли инглиз учун «Манчестер Сити»га 47,5 млн фунт тўлади. Шунингдек, 2,5 млн фунт бонуслар кўзда тутилган.

Стерлинг «Челси» билан 2027 йилгача тузилган шартнома бўйича ҳафтасига 310 минг фунт маош олади.

Яримҳимоячи 2015 йилдан бери «Ман Сити»да ўйнаётганди. У «шаҳарликлар» сафида 4 мартадан АПЛ ва Лига Кубогини, бир бор Англия Кубоги ва Суперкубогини ютди.

Мавзуга оид