Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 14-15 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Асосий йўналишлардаги амалий алоқалар, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш, транспорт-транзит салоҳиятини самарали ишга солиш, сув хўжалиги соҳасида муҳим лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудудлараро мулоқотни фаоллаштириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинув дастурларини давом эттириш истиқболлари диққат марказида бўлади.
Давлат раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда. Саммит якунида қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Олий мартабали меҳмон Олий Мажлисида учрашув ўтказиши ва Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кўзда тутилган. Ушбу ташрифга тайёргарлик доирасида 1-2 июль кунлари Тошҳовуз шаҳрида сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия тадбирлари муваффақиятли ўтди.
12 июль куни пойтахтда икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ва стратегик шериклик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларига бағишланган Ўзбекистон-Туркманистон илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Ташриф арафасида Бухоро шаҳрида биринчи ҳудудлар форуми, ишбилармонлар кенгаши йиғилиши ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон етакчи корхоналари кўргазмаси ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025