Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон ҳаётини суғурта қилишга оид классификаторлар кенгайтирилди
Ўзбекистонда инсон ҳаётини суғурта қилишга оид классификаторлар кенгайтирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Ботир Усмоналиев маълум қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, “Суғурта фаолияти классификатори”га қўшимча суғурта классларини қўшиш орқали кенгайтирилди.
Бунда ҳаётни суғурта қилиш соҳасидаги мавжуд 4 та классга яна 3 та класс қўшилди. Булар:
- тартиб рақами бўйича V-класс — “Мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш”;
- тартиб рақами бўйича VI-класс — “Узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси”;
- тартиб рақами бўйича VII-класс — “Капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш”.
Умумий суғурта соҳасидаги мавжуд 17 та суғурта класслари қаторига яна 1 та суғурта класси қўшилди. Тартиб рақами бўйича 18-класс – яъни «Тиббий суғурта».
Мавзуга оид
17:12 / 26.05.2025
«Ўзбекистон қайта суғурта компанияси» ташкил этилади
13:00 / 09.04.2025
Lloyd’s of London Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантиришга кўмаклашади
15:07 / 25.02.2025
Айрим асбоб-ускуналарни суғурталаш харажати бир қисми қоплаб берилади
14:53 / 11.02.2025