Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Владимир Норов ва Сергей Лавровнинг учрашуви бўлиб ўтди
Москва шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовнинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар конструктив ўзаро манфаатли сиёсий мулоқот, иқтисодий дипломатияни ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада жадаллаштириш тарафдори экани қайд этилди.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди. БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Бўлажак тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари, жумладан, 2022 йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Россия томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар жараёни ва унинг устувор йўналишлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025