Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 та Президент мактаби Халқаро мактаблар кенгашига қабул қилинди
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактаблари CIS (Халқаро мактаблар кенгаши) аъзолигига қабул қилинди.
“Халқ сўзи” нашрининг ёзишича, Халқаро мактаблар кенгаши аъзоси бўлиш таълим муассасасининг халқаро даражада тан олинганини билдирибгина қолмай, ушбу мактабларда ўқийдиган ўқувчиларнинг чет элдаги ТОП университетларда тўлиқ грант ютиш имкониятини оширади.
Халқаро мактаблар кенгаши аъзолигига ўтиш учун мактаблар гуруҳи сифатида ариза бериш ташкилот тарихида илк бора кузатилмоқда.
Айни пайтда 2021 йилда ўз фаолиятини бошлаган 10 та янги Президент мактаби мазкур ташкилот аъзолигига ўтиш жараёнида.
Мавзуга оид
14:29 / 17.03.2025
Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади
20:06 / 14.01.2025
«Таълим тизимимизнинг ютуқлари халқаро майдонда яна бир бор эътироф этилди» — Саида Мирзиёева
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
08:10 / 25.09.2024