Спорт | 21:00 / 15.07.2022
17621
2 дақиқада ўқилади

Максим Шацких — «Пахтакор» бош мураббийи

Фото: Пахтакор

«Пахтакор» спорт директори вазифасини бажариб келаётган Максим Шацкихни бош мураббий этиб тайинлади.

«Динамо» К ва «Ротор» жамоаларида мураббий сифатида ишлаган 43 ёшли мутахассис  Тошкент клуби билан 3 йиллик шартномага имзо чекди. 

Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳужумчи футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Киевнинг «Динамо»сида ўтказган. Макс Ўзбекистон миллий жамоасининг энг яхши тўпурари саналади — 34.

Шунингдек, клубга жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида украиналик Виталий Шпанюк таклиф этилди. 51 ёшли мутахассис фаолияти давомида Украинанинг «Кремень», «Арсенал», «Славутич», «Карпати», «Львов», «Ворскла» ва ЛНЗ, Россиянинг «Анжи», «Ротор», Грузиянинг «Динамо» Тбилиси клубларида фаолият юритган. 3,5 йил давомида Украина миллий жамоасида ҳам ишлаган.

Шацкихга ёрдамчи сифатида Вячеслав Беляев ишлайди. У Украинанинг «Таврия», «Металлист», Грузиянинг «Динамо» (Тбилиси) ва Россиянинг «Ротор» клубларида фаолият юритган. 

Маҳаллий мутахассислардан Денис Иванков (дарвозабонлар мураббийи), Камолиддин Тожиев (ёрдамчи) ва Юрий Сиянов (жисмоний тайёргарлик) бош мураббийга ёрдам беришда давом этишади.

Мавзуга оид