Жаҳон | 14:58 / 15.07.2022
27181
5 дақиқада ўқилади
Винница марказига ракета зарбаси ва Донецкка жавоб ҳужуми. Уруш суратлари
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар:
- 14 июл куни россиялик ҳарбийлар Винница шаҳри марказига бир неча ракета зарбаси йўллади. 23 киши ҳалок бўлган, шундан уч нафари болалар, юздан ортиқ киши яраланган, шундан 71 киши шифохонага ётқизилган, 40 киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда.
- Россия нашрлари Винница бўйлаб ракета зарбалари ҳақида деярли ҳеч нарса ёзишмади. Россия мудофаа вазирлиги Винницадаги Офицерлар уйига зарба берилгани, чунки бу жой Украина қуролли кучлари ҳарбийларини тайёрлаш марказига айлантирилганини маълум қилган. Аслида эса бу жойда концертлар ва маданий тадбирлар ўтказиб келинган.
- Бу ҳужумга халқаро реакция кескин бўлди. Евроиттифоқ уни ваҳшийлик сифатида баҳолаб, барча айбдорлар жазога тортилишини маълум қилди.
- Украина президенти Володимир Зеленский жаҳон ҳамжамиятидан Россияни террорчи-давлат сифатида тан олиб, Россиянинг Украинага қарши тажовузи бўйича алоҳида трибунал тузишни талаб қилди.
- Human Rights Watch ҳуқуқ ташкилоти россиялик ҳарбийлар босиб олинган ҳудудлардаги украинларни қўлга олаётгани ва Россиядаги қамоқхоналарга жўнаётганига оид далилларни топди.
- Донецк ҳам ўққа тутилди: икки киши ҳалок бўлиб, олти киши яраланган.
Қуйида 14 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Северодонецк
Харкив области
Миколайив
Миколайивдаги меҳмонхонага ҳужум оқибатлари. Бинога 14 июл тонгида ракета учиб келган. Маҳаллий расмийлар сўнгги йилларда меҳмонхона бизнес-марказ сифатида фойдаланилганини маълум қилган. РФ мудофаа вазирлиги бунгача бир неча бор меҳмонхона ва ётоқхоналарга қилинган ҳужумларни у ерларга ҳарбийлар жойлаштирилгани билан изоҳлаганди. 13 июл куни Украина қуролликучлари Бош штаби сўнгги уч ҳафтада россиялик ҳарбийлар Миколайив йўналишида жуда катта йўқотишларга учраганини хабар қилганди.
Винница
Донецк
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024