Хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилмоқда.
Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш 15 июлдан 5 августга қадар my.dtm.uz сайтининг «Ўқишни кўчириш (хориждан)” бўлими орқали амалга оширилади.
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, ўтиш баллари билан info.edu.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
Мавзуга оид
14:59 / 10.11.2024
2024 йилда ўқиш учун хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
12:52 / 07.11.2024
Ўқиш мақсадида чет элга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
10:44 / 28.09.2024
2024 йилда хорижга ўқиш учун борган Ўзбекистон фуқаролари сони маълум қилинди
10:08 / 15.07.2024