Жамият | 20:32 / 18.07.2022
11766
2 дақиқада ўқилади

“SMART HOME” афзалликлари — NRG Oybek мисолида

“Inshoot” лойиҳасининг навбатдаги сони Тошкент шаҳри, Миробод туманида жойлашган “NRG Oybek” турар жой мажмуасига бағишланади. Видео давомида муаллифлар мажмуанинг архитектураси, ландшафти ҳамда таъмирланмаган хонадонлари билан таништиришади. 

“NRG Oybek” турар жой мажмуаси “Murad Buildings” ва Қозоғистоннинг “BI group” компаниялари томонидан ташкил этилган “NRG” қўшма компанияси томонидан қурилган. Мажмуанинг номи ўзбек ёзувчиси Ойбек номига номланган бўлиб, унинг умумий майдони 1.8 квадратни ташкил этади. 

Мажмуанинг кириш қисмидан бошлайдиган бўлсак, мажмуада қўриқланадиган “ёпиқ ҳовли” концепцияси жорий этилган бўлиб, у 9та блок ва 460 та хонадондан иборат. 

Бинонинг фасадига сунъий тошдан фойдаланилган бўлиб, миллий ва замонавий архитектура уйғунлаштирилган. Мажмуа ҳудудида ёзги ва қишки болалар майдончаси, қулай ўриндиқ ва дам олиш ҳудудлари жойлашган. Ландшафт дизайнига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, яшил ҳудуд ва қуруқ фонтан ҳудуди яратилган. 

Бинонинг 1-қаватида юмшоқ ҳудуд, лифт жойлашган бўлса, унинг деворларига ёзувчининг шеърлари туширилган. Шу билан бирга, мажмуанинг хонадонлари “Smart home” тизимида қурилган бўлиб, махсус бошқарув панели ва смартфонлар ёрдамида бошқарилади. Хонадон эшигини 4та усул: бармоқ изи, ID карта, рақамли пароль ҳамда анъанавий калит ёрдамида очиш имкони мавжуд. 

Мажмуанинг пентхаус хонадони билан танишадиган бўлсак, хонадон шифти 3 метрни ташкил этиб, унда даҳлиз, ошхона, мастер ётоқхона, 2 та болалар хонаси ва ювиниш хоналари жойлашган. Хонадон неоклассика услубида лойиҳалаштирилган бўлиб, автоматлаштирилган яндекс станцияси тизимига эга. 

Шунингдек, кўрсатув давомида сиз 72 квадратли таъмирланган хонадон ҳамда 15-16 қаватда жойлашган таъмирсиз хонадон билан танишишингиз мумкин.

Мавзуга оид