Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 6 млрд долларга ошди
Ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт 9,9 млрд долларни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 24,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита ахборотига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 24,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
Маълум қилинишича, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 6 млрд АҚШ долларига ошган.
Ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт 9,9 млрд долларни ташкил этди. Бунда, маҳсулотлар 8,3 млрд доллар, хизматлар 1,6 млрд доллар олиб келган.
Шунингдек, импортга 14,6 млрд доллар сарфланган. Бунда, маҳсулотларга 13,5 млрд доллар кетган бўлса, хизматларга 1,1 млрд доллар сарфланган.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025