Жаҳон | 19:40 / 21.07.2022
20248
1 дақиқада ўқилади
Жо Байденда ковид аниқланди
АҚШ президенти Жо Байден коронавирус инфекциясини аниқлаш учун топширган тест мусбат натижа берган. Бу ҳақда Оқ уй пресс-релизида маълум қилинди.
79 ёшли Байден тўлиқ вакцинация курсидан ўтган ва икки бор бустер-вакцина олганди. Хабарда айтилишича, унда касалликнинг енгил аломатлари кузатилмоқда ва дори-дармонлар қабул қила бошлаган.
АҚШ президенти иҳоталанган ва ўз мажбуриятларини масофадан бажаришда давом этади. У Оқ уй ходимлари билан телефон орқали мулоқот қилмоқда ва режалаштирилган учрашувларда видеоалоқа орқали иштирок этмоқда.
Қайд этилишича, Байден коронавирус учун тест натижаси манфий чиққанидан кейингина ўзаро учрашувларга қайтиши мумкин.
- 13-16 июл кунлари Жо Байден Яқин Шарққа ташриф буюрганди. Турне доирасида у Исроил ва Саудия Арабистони ҳукуматлари раҳбарлари билан учрашганди. 19 июл куни АҚШ президенти ва унинг рафиқаси Жилл Байден Украинанинг биринчи хоними Елена Зеленская билан учрашган.
Мавзуга оид
08:19 / 11.11.2024
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
08:31 / 08.11.2024
Байден ҳокимиятни тинч йўл билан Трампга топширишга ваъда берди
01:11 / 07.11.2024