Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан олиб келинган телефонлар сони 1 млн донадан ошиб кетди
Ўзбекистонга 6 ойда 1,3 млн дона телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 94,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 330 910 дона мобил телефон импорт қилинган.
Телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 294 508 донага ошган. Ўзбекистон 10 та давлатдан телефон импорт қилган.
Ўзбекистон 6 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 1 млн дона;
- Вьетнам – 137 149 дона;
- БАА – 94 565 дона;
- Ҳиндистон – 90 679 дона;
- Қозоғистон – 4 109 дона;
- Корея – 1 914 дона.
Ойлар кесимида телефон импорти:
- январь – 129 766 дона;
- февраль – 284 461 дона;
- март – 286 056 дона;
- апрель – 276 362 дона;
- май – 124 393 дона;
- июнь – 229 872 дона.
Мавзуга оид
16:22 / 24.05.2025
Бола кўзига телефон зарарини камайтириш учун нима қилиш керак? – офталмолог жавоб берди
20:34 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
15:52 / 11.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
22:40 / 08.04.2025