Ўзбекистон | 19:45 / 26.07.2022
39723
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

Аманбай Оринбаев тўрт ойдан кўпроқ вақт давомида Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимида ишлади.

Полковник Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимидан озод этилган.

У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

2016-2017 йилларда Нукус шаҳар ИИБ бошлиғи бўлган Аманбай Оринбаев 2017 йил майида Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2019 йилнинг мартидан 2020 йил февралигача Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган, кейин икки йил ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган, 2022 йил мартида Қорақалпоғистон ички ишлар вазири этиб тайинланганди.

Бундан аввалроқ Қорақалпоғистон прокурори Фарҳод Алламбергенов ишдан олиниб, унинг ўрнига Эркабой Тожиев тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид